07.04.2024 11:31
2437
Теглар
Гулер «Реал»га келганидан бери мушакларида 8 кг вазн қўшди

Арда Гулер янги даражага чиқиш ва жароҳатлардан қочиш учун 8 кг вазн қўшди. 

Яримҳимоячи июл ойида Мадридга келганида 62 кг эди. «Реал» мураббийлар штаби футболчи юқори савияда рақобатлашиш ва кўпроқ ўйин дақиқаларига эга бўлиши учун унинг мушаклари массасини ошириш керак, деб ҳисоблашди.

19 ёшли турк мавсумнинг биринчи қисмини ўтказиб юборишга мажбур қилган жароҳатлар такрорланмаслиги учун асосий эътиборни танасининг пастки қисмига қаратиб, спорт залида фаол ишлади. У жамоага келганида тиззасида муаммолар бор эди, шунингдек, 2024 йилгача мускулларидаги жароҳатлар ҳам қўйиб юбормади. 

9 ойлик машғулотлардан сўнг яримҳимоячи 8 кг вазн орттиришга муваффақ бўлди. Ҳозир унинг вазни — 70 кг.

Бу мавсумда Гулер «Реал» сафида 7 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар