07.04.2024 04:18
2517
Теглар
Франция чемпионати. «ПСЖ» аутсайдерга қарши ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди

Франция чемпионати 28-тури доирасида «ПСЖ» мағлубиятдан қутулиб қолди.

Париждаги ўйинда «Клермон» жамоаси 32-дақиқада ҳисобни очгач, 85-дақиқагача ғалаба қозонаётган эди. 85-дақиқада эса Рамуш жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди – 1:1.

Шу тариқа, парижликлар 63 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, «Клермон» 21 очко билан сўнгги 18-ўринда бормоқда.

Франция чемпионати. 28-тур

ПСЖ – Клермон 1:1

Голлар: 0:1 – 32 Кеита, 1:1 – 85 Гонсалу Рамуш.

ПСЖ – Тенас, Мукиеле (Хакими, 13), Шкриньяр (Маркиньос, 67), Данилу Перейра, Загe, Солер, Угарте, Меюлю (Ли Кан Ин, 67), Асенсио, Коло-Муани (Мбаппе, 67), Гонсалу Рамуш.

Клермон – Ндиайе, Кофрие, Пельмар, Матсима, Нето, Гастьен, Кеита (Бела, 84), Маньен (Жаке, 73), Чам, Аллевина (Зеффан, 45), Виржиниюс (Николсон, 63).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар