07.04.2024 15:28
1211
Теглар
«Динамо З» президенти Marca'дан саҳифа сотиб олди ва унда Модрични ватанига қайтишга чақирди

«Динамо» Лука Модрич фаолиятини Хорватияда якунлашини истамоқда.

Загреб клуби президенти Велимир Заэц Marca газетасидан саҳифа сотиб олди ва «Реал» яримҳимоячисини ватанига қайтишга чақирди.

Махсус саҳифада 38 ёшли футболчининг фамилияси ва 10 рақами туширилган «Динамо» либоси кўрсатилган. Расмда «Бу мантиқий бўларди» ҳештеги бор. 

Маълумот учун, Модричнинг «Реал» билан шартномаси ушбу мавсум охиригача амал қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар