07.04.2024 18:28
3512
Теглар
«Барса» собиқ директори: «Неймар 222 млн еврога сотилгач, Мбаппе билан деярли келишувга эришгандим. Аммо раҳбарият Дембелени танлади»

Хавиер Бордаснинг айтишича, Килиан Мбаппе 2017 йилда «Барса»га ўтиши мумкин эди. 

Ўшанда каталонияликлар «ПСЖ»га Неймарни 222 млн еврога сотиб, унинг ўрнига ўринбосар қидираётганди. Натижада клуб Дортмунднинг «Боруссия»сидан Усмон Дембелени сотиб олди ва у учун 135 млн евро тўлади.

«Агар мен қарор қабул қилганимда, Мбаппе «Барса»да ўйнаган бўларди. Неймар учун 222 млн евро олинган ва бизда Килианни қўлга киритиш учун пул бор эди. Лекин раҳбарият Дембелени танлади.

Мен Мбаппени афзал кўргандим ва унинг отаси билан гаплашдим, у «Барса»га келиши мумкин эди. Бир лаҳза мен буни уддаладик, деб ўйладим ҳам», — деди Каталония клубининг собиқ директори El Chiringuito эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар