07.04.2024 04:31
3105
Теглар
«Атлетик» «Маллорка»ни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, Испания кубогини қўлга киритди

Билбаонинг «Атлетик» клуби Испания кубоги соҳибига айланди.

Севилядаги «Ла Картуха» стадионида ўтган баҳсда «Атлетик» «Маллорка»ни мағлуб этиб, кубок соҳиби бўлди. Асосий вақтда дуранг қайд этилгач, билбаоликлар пеналтилар сериясида маллоркаликлардан устун келишди – 4:2.

Шу тариқа, Эрнесто Вальверде шогирдлари 40 йил ўтиб Испания кубоги соҳибига айланишди. Жамоа сўнгги марта ушбу совринни 1984 йилда қўлга киритган. Билбао жамоаси ўз тарихида 24-марта кубок соҳибига айланиб, бу борада «Барселона»дан (31та кубок) кейинги ўринда бормоқда. «Реал» ҳисобида кубокда 20та ғолиблик бор.

Испания кубоги. Финал

Атлетик – Маллорка 1:1. Пенальтилар серияси – 4:2

Голлар: 0:1 – 21 Дани Родригес, 1:1 – 50 Сансет.

Атлетик – Агирресабала, Де Маркос, Вивиан, Паредес, Берчиче (Лекуэ, 105), Прадос (Весга, 46), Руис де Галаррета (Гомес, 80), Сансет (Муниаин, 90), Уильямс, Уильямс (Беренгер, 90), Гурусета (Рауль Гарсия, 90).

Мальорка – Грейф, Гонсалес, Раильо, Вальент (Маффео, 90), Копете (Настасич, 105), Тони Лато (ван дер Хейден, 110), Дани Родригес (Радонич, 74), Дардер (Морланес, 62), Саму Кошта, Ларин (Санчес, 62), Мурики.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар