«Арсенал» бош мураббий Микел Артета АПЛ 32-туридан ўрин олган «Брайтон»га (3:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Жуда қийин бўлди. Рақиб августдан бери ўз уйида ютқазмаганди.
Бу жамоага қарши ўйнаш жуда оғир, улар жуда кўп қийинчиликларни келтириб чиқаради. Лекин жамоамиз мукаммал ва ақлли ҳаракат қилиб, кўрсатиши керак бўлган ўйинни намойиш этди.
Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам ажойиб ўйин кўрсатдик. Жуда яхши вазиятларни қўлдан бой бердик, аммо жамоа ҳамжиҳат ва диққатни жамлагандек кўринди. Сўнгги пас ва зарбалар яхшироқ бўлиши мумкин эди, аммо биз олдинга интилишда давом этдик ва бунинг аҳамияти бўлмади.
Кетма-кет 5 та сафар ўйинида тўп ўтказиб юбормаганимиз — катта плюс. Худди шу руҳда давом этишимиз керак.
«Брайтон» бугун жуда яхши ўйнади ва бизга жуда кўп муаммолар келтирди, лекин биз уларни ҳал қила олдик», — дея «тўпчилар» устозининг сўзларини келтиради ВВС.