06.04.2024 22:45
2094
Теглар
«Намангандаги ўйиндан сўнг тикланиш жараёни осон кечмади» — Давлетов мавсумдаги илк ғалабадан сўнг

Суперлига 5-тур доирасидаги «Сурхон» — ОКМК баҳсидан (2:1) сўнг Февзи Давлетов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ўтган ўйиндан сўнг тикланиш жараёни қийин ўтди. Шунинг учун  биринчи бўлимда кўп хато қилдик.

Иккинчи бўлимда қарши ҳужумларга ўтдиб, вазиятни ўнглай олдик. Буни ҳисоб ҳам айтиб турибди.

Омадсиз бошланган 1-3 турлардан сўнг Намангандаги ўйин муҳим эди. 5 кун ичида тикланиш осон кечмади.

Жамоамизнинг ўзига бўлган ишончи ошди. Мухлисларга бизни узоқдан келиб қўллаб-қувватлашаётганига раҳмат айтаман.

Нимели ва Потапов тикланиш жараёнида», — дея Давлетовнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар