Дани Алвес гаров пули билан боғлиқ миш-мишларга ойдинлик киритди
Дани Алвес суд якунланмагунча ҳеч қайси ОАВга изоҳ бермаслигини маълум қилди.
Айрим манбалар, Алвеснинг гаров пулини интервю эвазига Бразилиянинг етакчи нашрларидан тўлаб бергани ва суҳбат бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эди.
«Қандайдир ОАВга интервю берганим ҳақиқат эмас. Суд жараёни тугамагунча ҳеч кимга интервю бермайман», — дея пост қолдирган бразилиялик собиқ футболчи.
Зўрлаш айби билан 4,5 йилга қамалган Бразилия миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси 1 млн евро гаров пули эвазига суднинг якуний қарорига қадар озодликка чиққанди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар