Ламин Ямал «Барселона» афсонасига айланишни исташини айтди.
— Президент Лапорта интервюсида 200 млн евролик таклифни рад этганини айтди. «Барса»нинг сизга ишончи ҳақида қандай фикрдасиз?
— Меҳнатим ва футболим эътироф этилганидан жуда хурсандман, лекин бор эътиборимни кейинги ўйинга қаратганман.
— Келажак учун аниқ режангиз борми?
— Шартномам 2026 йилгача мўлжалланган. 18 ёшга тўлганимдан кейин уни 2030 йилгача узайтириш борасида келишув бор.
— Мухлислар келажагингиз ҳақида қайғуришлари керакми? Пул ҳамма нарсани ўзгартиришини айтиб, хавотирланганларга нима дейсиз?
— Мутлақо хотиржамман. Кейинги шартномагача ҳали 2 йил бор. Ва мен футболдан завқланишни хоҳлайман.
—Хави, Иниеста, Пуйол ёки Месси каби «Барcа» билан деярли бир умрлик шартнома имзолайсизми?
— Албатта. Умид қиламанки, мен «Барса» афсонасига айлана оламан.
— Агар Фати кетса ва июл ойида сизга 10-рақам таклиф қилинса, клубнинг 125 йиллиги нишонланадиган мавсумда янгиланган «Камп Ноу»да бу рақамда ўйнашга нима дея оласиз? Бу сизга босим ўтказадими?
– Айтганингиздек, 10-рақам Ансуга тегишли. Аммо агар у кетса, 10-рақамни олиш мен учун ғурур ҳиссини беради. «Барса»да бу рақамда ўйнаш — ҳар бир боланинг орзуси. Дунёда ҳеч ким буни рад этолмайди, лекин бу — клубнинг иши, — деди 16 ёшли вингер.
Бу мавсумда Ямал клуб сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.