05.04.2024 13:41
5020
Теглар
Влаҳович футболдаги орзусини айтди

«Ювентус» ҳужумчиси Душан Влаҳович футболдаги асосий орзусини айтди. 

«Чемпионлар Лигаси — бу ҳар бир футболчи ғалаба қозонишни ҳоҳлайдиган турнир. Албатта, мен ҳам бу ҳақда орзу қиламан. Келажакда ушбу турнирни ютиш учун бор кучимни сарфлайман», — дея Влаҳовичнинг сўзларини келтиради А Серия расмий сайти.

Ҳужумчи бу мавсумда барча турнирларда 28 та ўйинда қатнашиб, 16 та гол ва 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

Тransfermark порталига кўра, 24 ёшли сербнинг трансфер қиймати 65 млн еврони ташкил қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар