«Челси» бош мураббийи Маурисио Почеттино АПЛ 31-турида «Манчестер Юнайтед» (4:3) устидан қозонилган иродали ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Жуда хурсандман, чунки ғалабага биз лойиқ эдик деб ўйлайман. Қийин бўлди, лекин умуман олганда рақибдан устун эдик.
Ўйинни жуда яхши бошладик, аммо ўтказиб юборилган тўп жамоамизга руҳий таъсир қилди.
«Манчестер Юнайтед» ҳимоядан ҳужумга ўтишда жуда яхши ўйнайди. Бугунгидек голларни ўтказиб юбормаслигимизни истардим.
Аммо ҳақиқат шундаки, ғалаба қозониш учун бироз кўпроқ ҳаракат қилиш керак ва якун ақл бовар қилмайдиган бўлди. Ўйин жуда зўр ўтмади, лекин яхши бўлди.
Бу ғалаба — мухлислар билан алоқа ўрнатишнинг бошланиши ва бизнинг келажагимиз учун жуда фойдали.
Палмерга келсак, у ажойиб ишлади. Коул характер ва маҳорат кўрсатди», — дея аргентиналик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.