05.04.2024 13:45
2291
«МЮ» 34 йил ичида илк бор мавсумда 17 марта мағлуб бўлди

Англия премер-лигасининг 31-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» Лондондa «Челси»га 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Шу тариқа Эрик тен Ҳаг шогирдларининг ушбу мавсумдаги мағлубиятлари 17 та ўйинга етди. Бу — «қизил иблислар»нинг сўнгги 34 йилдаги энг ёмон натижаси. Жамоа охирги марта 1989/1990 йилги мавсумда 17 бор ютқазган. 

17 мағлубиятнинг 4 таси Чемпионлар Лигасида, 12 таси АПЛда ва яна бири Англия Лига Кубогининг тўртинчи босқичида қайд этилди. 

«МЮ» Премер-лигада 30 ўйиндан сўнг 48 очко жамғариб, 6-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар