05.04.2024 22:47
1569
Теглар
«Бунёдкор»га совуққонлик етишмаяпти» — Анвар Ғофуров «Динамо» билан дурангдан кейин

Суперлига 5-тур доирасидаги «Бунёдкор» - «Динамо» баҳсидан сўнг Анвар Ғофуров ўз фикрларини билдирди.

«Бугун икки жамоага ҳам очко керак эди. Вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Совуққонлик етишмаяптими, билмадим, нимадир халақит бераётгандек.

Тажрибали футболчиларимиз бор, аммо бир-бирини тушунмай қолишаётгандек. 

Яхши ўйин кўрсатишимизни ва кучли уч-тўртликда бўлишимизни истайман. Лекин 11 футболчини бир хил ўйнатиш қийин.

Қизил карточка? Ҳеч бир футболчи атайлаб қўпол равишда қоида бузмайди. Бу сониялар ичида юз беради. Усмонали ҳам пушаймон бўлган эди.

Ким машғулотда ўзини кўрсатса майдонга чиқади. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади», — дея «қалдирғочлар» мураббийининг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар