05.04.2024 02:28
3961
Теглар
АПЛ. «Челси» «МЮ»га қарши «отишма»да Палмернинг 90+10 ва 90+11-дақиқалардаги голлари эвазига ғалабани илиб кетди

Англия чемпионатининг 31-туридан ўрин олган сўнгги баҳсда «Челси» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилиб, камбэкка камбэк билан жавоб берди. Меҳмонлар 0:2 ҳисобини 3:2га айлантиришган бўлса, «кўклар» қўшиб берилган дақиқаларда голлар уриб ғалабани илиб кетишди. 

Лондон клубидан Палмер ҳет-трикка эришди, Манчестер жамоасидан Гарначо дубл қайд этди.

«Челси» Премер-лига доирасида «қизил иблислар»ни 2017 йилдан сўнг илк бор мағлуб этди. 

Почеттино жамоаси очколарини 43 тага етказиб, 10-ўринга кўтарилди. «МЮ» 48 очко билан 6-поғонада қолди. 

АПЛ. 31-тур

Челси Манчестер Юнайтед 4:3

4 апрел, «Стэмфорд Бриж»

Голлар: Галлаҳер (4), Палмер (19 пеналти, 90+10 пеналти, 90+11) — Гарначо (34, 67), Фернандеш (39).

Челси – Петрович, Гюсто (Гилкрист, 75), Дисаси (Чалоба, 75), Бадияшил, Кукуреля, Галлаҳер (Мадуэке, 89), Мудрик (Стерлинг, 71), Фернандес, Палмер, Кайседо (Чуквуэмека, 71), Жексон.

Манчестер Юнайтед – Онана, Уан-Биссака, Варан (Эванс, 46; Камбвала, 66), Магуайр, Далот, Каземиро (Мактоминей, 75), Фернандеш, Майну, Антони, Гарначо (Маунт, 86), Ҳойлунд (Рэшфорд, 66).

Огоҳлантиришлар: Гюсто (32), Фернандес (35).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар