03.04.2024 18:28
1338
Теглар
Трент совринлар ҳақида: «Чемпионлар лигасидаги ғолибликни ҳеч нарса билан таққослаб бўлмайди»

«Ливерпул» ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд жамоаси билан эришган ютуқлар орасида энг муҳим соврин қайси эканини айтди.

«Биз учун Премьер-лигада ғолиб бўлиш нисбатан қийинроқ кечганди, аммо Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритганимиздаги ҳиссиётларни ҳеч нима билан таққослаб бўлмайди, таърифлашнинг ўзи қийин. Бу совринга эга чиқиш учун бутун мавсум юксак спорт формада бўлиш керак.

ЕЧЛ финалида Дивок «Тоттенҳэм» дарвозасига иккинчи голни урганида футболдаги энг завқли онни туйганман. Бу ғалабамиздаги ҳиссиётларни сўз билан ифодалаш қийин», - дейди Александер-Арнолд The Athletic билан суҳбатда.

Маълумот учун, «Ливерпул» сўнгги марта 2019 йил «Тоттенҳэм»ни мағлуб (2:0) этиб, ЕЧЛ бош совринига эга чиққанди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар