Профессионал футбол лигаси одатга кўра, ҳар ой Суперлиганинг энг яхши мураббий ва футболчиси, шунингдек, энг чиройли голни аниқлаб келади.
Суперлигада дастлабки 4 тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу учрашувлар давомида кўплаб футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишди.
Март ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзодлар:
Виталий Левченко (Нефтчи) – 4 ўйин, 3 ғалаба, 1 мағлубият, тўплар фарқи 4:2
Александр Хомяков (Андижон) – 4 ўйин, 2 ғалаба, 2 дуранг, тўплар фарқи 9:4
Александр Стоймирович (Локомотив) – 4 ўйин, 2 ғалаба, 2 дуранг, тўплар фарқи 6:2
Жамшид Саидов (Қизилқум) – 4 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият, тўплар фарқи 6:4
Миржалол Қосимов (Насаф) – 4 ўйин, 2 ғалаба, 2 дуранг, тўплар фарқи 5:2
Рўзиқул Бердиев (Насаф) – 4 ўйн, 2 ғалаба, 2 дуранг, тўплар фарқи 5:2
Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида мусобақаларни бевосита шарҳлаб бораётган, таҳлил қилаётган, мутахассис сифатида кузатаётган ва албатта бирор клубда фаолият олиб бормаётган нейтрал шахслар иштирок этади.