03.04.2024 14:36
3002
Суперлигада март ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун 6 футболчи номзод

Профессионал футбол лигаси одатга кўра, ҳар ой Суперлиганинг энг яхши мураббий ва футболчиси, шунингдек, энг чиройли голни аниқлаб келади.

Март ойида Суперлигада дастлабки 4 тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу учрашувлар давомида кўплаб футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишди. Қуйида номзодлар рўйхати билан танишинг:

Суперлига. Март ойининг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар

Тома Табатадзе (Навбаҳор) – 4 ўйин, 6 гол

Шоҳрухбек Абдураҳмонов (Сўғдиёна) – 4 ўйин, 4 гол

Бектемир Абдуманнонов (Андижон) – 4 ўйин, 4 ассист

Гиорги Кухианидзе (Қизилқум) – 4 ўйин, 2 гол, 1 ассист

Нсунгуси Эффионг (Нефтчи) – 4 ўйин, 2 гол, 1 ассист

Сардор Раҳмонов (ОКМК) – 4 ўйин, 2 гол.

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида мусобақаларни бевосита шарҳлаб бораётган, таҳлил қилаётган, мутахассис сифатида кузатаётган ва албатта бирор клубда фаолият олиб бормаётган нейтрал шахслар иштирок этади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар