03.04.2024 13:24
5673
Салиба ва Габриэл жаҳоннинг айни вақтдаги энг яхши футболчисини айтишди

Вилям Салиба ва Габриэл Магаляэс Килиан Мбаппенинг маҳоратини юқори баҳолашди.

Кўнгилочар дастур бошловчиси «Арсенал» ҳимоячиларига савол берди: «Дунёнинг энг яхши футболчиси ким?»

Футболчилар бир-бирлари билан келишмай, жавобни махсус тахтачаларга ёзишлари керак эди. Иккала футболчи ҳам бир хил номни кўрсатишди — Мбаппе.

Салиба ҳамюртини айни дамда дунёнинг энг яхши футболчиси эканлигини айтди. Габриэл ҳам бу фикрга қўшилди ва Винисиус Жуниор 2-ўринда эканлигини таъкидлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар