03.04.2024 09:52
838
«МЮ» ҳимоячилари Мартинес ва Линделёф бир ойга сафдан чиқди

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячилари Виктор Линделёф ва Лисандро Мартинес жароҳати сабаб бир ой майдонга туша олмайди.

Линделёф АПЛнинг 30-турида «Брентфорд»га қарши ўйинда (1:1) сонидан жароҳат олди. 

Швециялик футболчи 69-дақиқада тиззасидан олган жароҳати туфайли 6 ҳафта майдонга тушмаган Лисандро Мартинесга алмаштирилди.

Манкунианликлар матбуот хизмати хабарига кўра, Виктор ўрнига майдонга тушган аргентиналик ҳимоячи ҳам яна сафдан чиққан. У машғулот вақтида болдир мушагидан жароҳат олган. Бу — Лисандронинг ушбу мавсумдаги 3-жароҳати. 

Ҳар икки футболчи камида бир ой ўйнай олмайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар