03.04.2024 09:53
2844
Манба: Алонсо «Атлетико» билан келишувга эришди

Маркос Алонсо «Барселона»дан «Атлетико»га ўтиши мумкин.

33 ёшли ҳимоячи ёзда Каталония клубини эркин агент сифатида тарк этади.

Cаdena SER хабарига кўра, «Реал» тарбияланувчиси аллақачон «матрасчилар» билан шартнома шартларини келишиб олган. Ҳаммаси унинг ёзда Мадрид клуби футболчисига айланишига қараб кетмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячининг отаси Маркос Алонсо Пеня ҳам футболчилик фаолияти давомида «Барселона» ва «Атлетико»да ўйнаган.

Бу мавсумда Маркос «Барса» сафида барча мусобақаларда 7 та ўйинда 299 дақиқа ўйнади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар