Пеп Гвардиоладан ўз ўйинчиларини майдонда танқид қилиши ҳақида сўрашганида сарказм билан жавоб қайтарди.
Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг 30-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» – «Арсенал» (0:0) баҳсидан сўнг «шаҳарликлар» бош мураббийи майдоннинг ўзида яримҳимоячи Жек Грилишнинг ўйинларини таҳлил қилишга киришиб кетганди. У, шунингдек, вингер Жереми Докуга танбеҳ берди. Бунинг учун Пепни Sky Sports'нинг собиқ бошловчиси Ричард Киз танқид қилди.
«Мен буни камералар ва ўзим учун қиламан. Завқ билан ухлашим учун камера обективларида кўриниб туришим керак.
Мен ҳар доим ўйинчиларни танқид қилишга ва уларнинг қанчалик ёмон эканликларини билдиришга ҳаракат қиламан. Айниқса, Эрлинг Ҳоланд 3 та гол урганида, камералар эътиборни менга қаратишини истадим ва унга майдондаёқ танбеҳ бердим», — дея ҳазил билан жавоб қайтарди испаниялик мутахассис.