03.04.2024 17:58
11356
Теглар
Гвардиола Рой Киннинг Ҳоланд ҳақидаги фикрига жавоб қайтарди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши ўйиндан (0:0) кейин Эрлинг Ҳоландни танқид қилган Рой Киннинг сўзларига муносабат билдирди.

Ҳозирда ТВ-эксперт сифатида ишлаётган «МЮ» собиқ футболчиси Ҳоланднинг ҳаракатларини баҳолаб, уни «қуйи лига ўйинчи даражасида ўйнаганини» айтганди. Эрлинг «Арсенал» билан ўйинда манчестерликларнинг энг паст баҳога лойиқ кўрилган ўйинчиси бўлганди.

«Ройнинг фикрига умуман қўшилмайман.

Ҳоланд – жаҳоннинг энг яхши ҳужумчиси ва ўтган мавсум треблга эришишимизга жуда катта ҳисса қўшган ўйинчи. Бундай тоифадаги ҳужумчилар жуда ноёб», - дейди Гвардиола.

Маълумот учун, 23 ёшли форвард жорий мавсум АПЛда 24 ўйинда 18та гол урган бўлса, ЕЧЛда 7 ўйинда 6та гол муаллифига айланган. Ҳоланд клуб ва миллий жамоасида 5 ўйиндан бери гол уролмаяпти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар