03.04.2024 13:25
2403
Теглар
Гути: «Ҳозирги «Реал» таркиб жиҳатдан «Галактикос»дан анча яхши»

Гути «Реал»нинг ҳозирги таркибини «Галактикос» (2001-2006 йиллардаги «қироллик клуби») билан қиёслади.

«Галактикос» пайтида мавқейим қандайлигини билардим. Бор кучим билан ҳаракат қилдим. Ўз ҳиссамни қўшишим мумкинлигини билардим. Макелеленинг ёнида яримҳимоячи сифатида ўйнаганимда, менда танлов борлигини билардим: Фигу, Зидан ёки Роналдога пас бериш, чунки улар ўйинни ҳал қилишларини билардим.

Макелеле кетгач, ҳамма: «Биз «Реал»нинг асосий таянчини йўқотдик?» деди. Чунки Клод нима қилиш кераклигини жуда яхши биларди.

Ҳозир «Реал»да Феде Валверде ўз ролини аниқ тушунади, Камавинга ҳам шундай. Бу таркиб «Галактикос»дан анча яхши. Таркиб жиҳатидан клуб аввалгидан анча мувозанатли», — дейди мадридликларнинг собиқ футболчиси El Chiringuito эфирида. 

Шунингдек, Гути «Реал»га келиши кутилаётган Килиан Мбаппенинг «Марсел»га қарши ўйинда алмаштирилганидан норозилиги борасида ҳам фикр билдирди: «Унинг хатти-ҳаракатларида ғайриоддий нарса йўқ. Бу юлдузлар учун хосдир. Юлдуз бўлиш учун шундай характер керак».

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар