03.04.2024 11:51
11419
Теглар
Энрике Мбаппе кетганидан кейин «ПСЖ» ўйинини кимнинг атрофида қурмоқчилиги маълум

Хави Симонс Килиан Мбаппе кетганидан кейин «ПСЖ» учун муҳим футболчига айланиши мумкин.

Foot Mercato хабарига кўра, Луис Энрике франциялик юлдуз кетганидан кейин Симонсга жиддий таянишни режалаштирмоқда. 

«ПСЖ» устози айни дамда «Лейпциг»да ижарада ҳаракат қилаётган яримҳимоячининг ўйинидан ҳайратда. Энрике жамоа ҳужумни унинг атрофида қуриш керак, деб ҳисоблайди ва Хавининг мослашувчанлигини қадрлайди. Клуб маслаҳатчиси Луиш Кампуш ҳам футболчининг ёзда «ПСЖ»га қайтишини истамоқда.

20 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи бу мавсумда «Лейпциг» сафида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар