03.04.2024 11:49
1241
Теглар
«Брентфорд» устози: «Сити» — «Арсенал» ўйини зерикарли бўлди. Баҳсни интиқлик билан кутгандим»

«Брентфорд» бош мураббийи «Манчестер Сити» — «Арсенал» (0:0) ўйинини зерикарли деб атади.

«Мен бу ўйинни интиқлик билан кутгандим. Ҳозирда «Манчестер Сити» ва «Арсенал» — нафақат Премер-лига, балки дунёнинг энг кучли уч жамоасидан иккитасидир.

Баҳсни кузатдим ва жамоалар бир-бирларини зарарсизлантиришди, деб ўйлайман. Артета ва Гвардиоланинг ишига қойил қоламан. Бир хил ўйин услуби, бир хил айёрлик, бир хил стратегия.

Ростини айтсам, зерикарли ўйин бўлди. Лекин, албатта, футболчилар юқори савияда эди, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ», — дейди Томас Франк.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар