03.04.2024 00:31
2285
Теглар
«Барселона» Аморим билан тезроқ келишувга эришмоқчи. Лапорта мураббийнинг «Ливерпул»га розилик беришидан ташвишда

«Барселона» клуби «Спортинг» бош мураббийи Рубен Аморимни Хави ўрнига таклиф этишни истамоқда.

The Independent хабарига кўра, Каталония клуби раҳбарияти «Спортинг»нинг португалиялик бош мураббийи билан тезроқ келишувга эришмоқчи. Клуб президенти Жоан Лапорта бу мураббийнинг «Ливерпул»ни бошқаришга розилик беришидан ташвишланмоқда.

Аввалроқ, инглиз клуби Хаби Алонсонинг Леверкузен жамоасида қолганидан кейин Рубен Аморимни Юрген Клопп ўрнига асосий номзод сифатида кўраётгани хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар