02.04.2024 21:53
550
Теглар
«Ювентус» ЕЧЛга йўлланма олмаса, Аллегри истеъфога чиқарилади – La Gazzetta dello Sport

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри истеъфога чиқарилиши мумкин.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Турин клуби мавсум якунига кўра Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаса, италиялик мутахассис жамоадан истеъфога чиқарилади.

Қайд этилишича, клуб ҳозирга қадар мураббийнинг фаолиятидан қониқмоқда.

Аввалроқ, Аллегри истеъфога чиқарилган тақдирда Турин клуби «Болоня» устози Тиаго Моттани бош мураббий сифатида таклиф этилиши хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, «Юве» 30-турдан кейин 59 очко билан 3-ўринда бормоқда. 4-ўриндаги «Болоня» Турин клуби билан орадаги фарқни 2 очкогача қисқартирди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар