02.04.2024 14:10
1273
Роналду бу мавсумда 4-бор Саудия чемпионатининг ой футболчиси деб топилди

Криштиану Роналду Саудия Арабистони Про лигасида ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

39 ёшли ҳужумчи март ойида ички чемпионатда «Ан Наср»нинг икки ўйинида қатнашди. «Ар Раед» билан ўйинда (1:3) Роналду 90 дақиқа ўйнади ва гол урмади. «Ат Таи»га (5:1) қарши баҳсда эса ҳет-трик қайд этди. 

Роналду ушбу мавсумда 4-бор Саудия лигасининг ой футболчисига айланди. Бунгача у август, сентябр ва декабр ойларида тенгсиз бўлганди. 

Португалиялик футболчи бу мавсумда «Ан Наср» сафида барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол ва 11 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. У 26 та гол билан чемпионат тўпурарлари рўйхатини бошқариб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар