Марко Матераззи Жозе Моуриниони фаолиятидаги энг яхши мураббий деб атайди.
«Шубҳасиз, шундай. Дастлаб вазият бўйича билан келиша олмадим. Мен муҳим ўйинчи бўлишга, сардорликка ўрганиб қолгандим, аммо Моуринио келиши билан обрўйимни йўқота бошладим. Бироқ у бошиданоқ камроқ майдонга туширишини айтиб, мен билан тўғрисўз бўлди. Афсус, олдинроқ учрашмаганмиз.
Баъзида сўзлар кераксиз ва оддий қучоқ ҳамма нарсани тушунтиради. «Интер» Чемпионлар Лигасини ютганидан кейин йиғладик. Бу ниҳоятда эмоционал эди. Ундан нега кетаётганини сўрадим. Нега у мени ёлғиз қолдиради?
Янги мураббий Рафаэл Бенитес билан яхши муносабатда бўлмадим, уни ёқтирмасдим. Ишончим комилки, Моуринио билан биз ғалаба қозонишда давом этишимиз мумкин эди — нафақат Чемпионлар Лигасида, балки бошқа турнирларда ҳам. Аммо у аллақачон «Реал»га ўтишга қарор қилганди», — дейди «Интер»нинг собиқ ҳимоячиси.