02.04.2024 14:11
2177
Теглар
Эндрик «Реал»нинг асосий жамоасига қўшилади. Клуб уни «Палмейрас» ёки «Кастилия»га бермоқчи эмас

Эндрик биринчи кундан бошлаб «Реал»нинг асосий жамоаси билан ишлайди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, клуб ҳужумчини шу йил охиригача «Палмейрас» ёки бошқа клубга ижарага юбориш имкониятини ҳеч қачон кўриб чиқмаган. Шунингдек, уни «Кастилия»га ўтказиш режаси ҳам йўқ.

17 ёшли бразилиялик июл ойида «Реал»га қўшилади ва дарҳол асосий жамоа аъзосига айланади.

Маълумот учун, Эндрик сўнгги 9 кунда клуб ва миллий жамоада 4 та баҳсда майдонга тушиб, «Палмейрас»нинг «Сантос»га қарши ўйинида жароҳат сабаб алмаштирилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар