02.04.2024 16:41
1253
Де Дзерби Тухел ўрнига «Бавария»ни бошқариш учун асосий номзодга айланди

Томас Тухел ёзда «Бавария»ни тарк этса, унинг ўрнига келиши мумкин бўлган асосий даъвогар маълум. 

The Times хабарига кўра, «Брайтон» бош мураббийи Роберто Де Дзерби Мюнхен клубида бош мураббий бўлиш учун асосий номзодга айланган. Клуб спорт директори Макс Эберл италиялик мутахассисга юқори баҳо бермоқда.

Қайд этилишича, Мюнхен клуби Томас Тухел ўрнига 2-3-номзод сифатида Юлиан Нагельсманн ва Ральф Рангник сингари мураббийларни ҳам кўриб чиқмоқда.

Аввалроқ, инглиз клуби Де Дзерби учун 15 миллион евро товон пули тўлаши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар