01.04.2024 18:28
8115
Теглар
Ўзбекистон олимпия жамоасининг таркиби эълон қилинди. 10 апрелда Хитойга қарши ўйин ўтказилади

Темур Кападзе бошқарувидаги Ўзбекистон U-23 жамоаси 2 апрелдан Тошкентда машғулотларга киришади. 

Режага мувофиқ, йиғиннинг иккинчи қисми 6 апрел санасидан бошлаб Бирлашган Араб Амирликларида давом эттирилади. Олимпия жамоамиз назорат учрашуви доирасида 10 апрел куни Хитойга қарши майдонга тушади. 

Дастлабки йиғинга асосан маҳаллий клубларда тўп сурувчи футболчилар жалб этилган. 

«Айни пайтда легионерларимиз клублари билан музокаралар давом этмоқда ва якуний рўйхат ЎФА расмий саҳифаларида эълон қилинади», - дейилади ЎФА хабарида.

Ўзбекистон олимпия жамоасининг таркиби:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар