«У курашмаса ва ишламаса, 90 дақиқа югурадиган ўйинчилардан нимаси устун?» — «Сеул» устози Лингардни танқид қилди
«Сеул» бош мураббийи Ким Ки Донг жамоа яримҳимоячиси Жесси Лингарднинг ўйинини танқид қилди.
Феврал ойида «МЮ»нинг собиқ футболчиси Корея клуби билан 2 йиллик шартнома имзолаганди. У «Канвон»га қарши сўнгги баҳсда қайдномага киритилмади.
«Мен Жессини жамоадан четлатиш ҳақида кўп ўйладим. Бир неча дақиқа югура олмайдиган киши футболчи эмас.
У курашмаса ва ишламаса, 90 дақиқа югурадиган футболчидан нимаси устун? Агар сиз номлар билан футбол ўйнамоқчи бўлсангиз, фаолиятини якунлаган ўйинчиларни олганингиз маъқул эмасми?» – деди мураббий IS Plus'га берган интервюсида.
Жанубий Корея чемпионатининг ушбу мавсумида Лингард 3 та ўйинда майдонга тушди, аммо гол ва ассист қайд этмади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар