01.04.2024 13:11
2640
Теглар
Олимпия жамоаси йиғини сабаб «Насаф» — «Навбаҳор» ва «Нефтчи» — «Пахтакор» ўйинлари қолдирилди

Ўзбекистон олимпия жамоасининг Осиё Кубогига тайёргарлиги сабаб Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган уч ўйин номаълум муддатга қолдирилди. 

«Қатар мезбонлик қиладиган U-23 Осиё Кубоги стартига саноқли кунлар қолди. Темур Кападзе бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия жамоаси 2 апрел куни йиғинга киришади. 

Париж Олимпиадаси йўлида курашадиган Кападзе жамоа йиғинига «Насаф»дан 4 ва «Пахтакор»дан 5 футболчини жалб қилди. Уларнинг барчаси ўз жамоасининг асосий футболчилари ҳисобланади. Шунингдек, «Олимпик» клуби U-23 жамоа асосини ташкил қилади. 

Лига олимпия жамоаси билан 2024 йилги тақвим масаласида ўтган мавсумнинг октябр ойида фикр алмашган бўлиб, унда Суперлига 5-туридаги айрим беллашувлар санаси ўзгариши кўзда тутилганди. Олимпиячилар Қатарга йўл оладиган даврда эса Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичи ўйинлари ўтказилади. Мазкур мусобақада «Олимпик» Тошкентда қолган футболчилар билан иштирок этиши масаласида келишилган.

Кутилганидек, Кападзе «Насаф» ва «Пахтакор» клубларининг 3 нафардан ортиқ футболчисига суянишга қарор қилди. «Суперлига ва Пролига регламенти»нинг 10.9-бандида олимпия жамоаси учун 3 футболчисини тақдим этган клуб олдиндаги беллашув санасини ўзгартиришни сўрашга ҳақли эканлиги кўрсатилган. «Насаф» ва «Пахтакор» бу имтиёздан фойдаланишга қарор қилди. Шунингдек, келишув асосида «Олимпик» иштирокидаги Суперлига ўйини («Металлург»га қарши) ҳам улар қаторида бошқа санада ўтказилади. 

Суперлига 5-турида «Насаф» «Навбаҳор» билан уй, «Пахтакор» эса «Нефтчи» билан сафар ўйинида иштирок этиши керак эди. Лига қолдирилган беллашувлар қачон бўлиб ўтиши масаласига кейинроқ ойдинлик киритади», — деб ёзади ПФЛ матбуот хизмати.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар