Ҳоланд «Ман Сити» – «Арсенал» учрашувининг энг ёмон ўйинчиси деб топилди
Эрлинг Ҳоланд «Манчестер Сити» – «Арсенал» баҳсида энг паст баҳога лойиқ кўрилди.
АПЛ 30-тури доирасидаги учрашув 0:0 ҳисобида якунланганди.
Goal нашри одатдагидек, футболчиларнинг ўйинига баҳо берди. Унга кўра, «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг ўйиндаги ҳаракати 10 баллик тизимда энг паст – 3 баллга лойиқ кўрилди.
«Арсенал» сафидан эса энг паст баҳога Букайо Сака лойиқ кўрилган – 4 балл.
Маълумот учун, «Арсенал» АПЛда 65 очко билан 2-ўринда бормоқда, «Сити» эса 64 очко билан 3-поғонадан жой олган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳоланд клуби ва миллий жамоасида 5 ўйиндан бери гол уролмаяпти.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар