01.04.2024 12:39
1296
Теглар
«Нюкасл»нинг яна бир марказий ҳимоячиси учун мавсум якунланди

Жамол Ласcелс 6-9 ойни ўтказиб юборади.

Ҳимоячи АПЛнинг 30-туридан ўрин олган «Вест Ҳэм»га (4:3) қарши ўйиннинг 17-дақиқасида жароҳат олганди.

«Нюкасл» матбуот хизмати жамоа сардорининг ўнг тизза хочсимон пайлари йиртилганини тасдиқлади.

Футболчи келаси ҳафтада операция қилиниши кутилмоқда. У 6-9 ой ўйнай олмайди. 

Олдинроқ «Нюкасл»нинг бошқа бир марказий ҳимоячиси Свен Ботман хочсимон суяклар жароҳати туфайли камида 6 ойни ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилганди.

Ласселс бу мавсумда АПЛда 16 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар