01.04.2024 21:38
1650
Теглар
«Навбаҳор» қарздорлик тўлиқ бартараф этилганини маълум қилди

«Навбаҳор» клуби клуб қошидаги жамоалардан қарздорликлар бартараф этилганини маълум қилди.

«Навбаҳор»да ўтган мавсумда молиявий муаммолар юзага келганлиги сабабли «Навбаҳор-фарм», U-21 ёшлар, U-19 ва «Навбаҳор-Women» аёллар жамоалари аъзоларидан 2023 йил мавсуми учун ойлик маошлардан қарздорлик юзага келганди.

«Навбаҳор» клуби мазкур жамоалар вакилларидан бўлган 2023 йил мавсуми ҳамда 2024 йилнинг айни пайтигача ойлик маошлардан бўлган қарздорликни тўлиқ бартараф  этди», - дейилади клуб хабарида.

Аввалроқ, ПФЛ Наманган клубида юзага келган қарздорликлардан хавотирда эканини маълум қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар