01.04.2024 09:29
1748
Теглар
Клопп: «Бу — Де Зербининг «Брайтон»ига қарши энг яхши ўйинимиз»

«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 30-туридан ўрин олган «Брайтон»га (2:1) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«0:1 ҳисобида ортда қолмаслик яхши бўларди. Мен 4-5 та гол фарқи билан олдинда боришни афзал кўраман. Аммо бу — Де Зерби бошчилигидаги «Брайтон»га қарши энг яхши ўйинимиз.

Ақлли ўйнаганимиз ва ақлли ҳимояланганимиз жуда яхши. «Брайтон»га қарши аввалги ўйинларда буни уддалай олмагандик. Бу сафар биз тинчландик. Бу сўнгги 10 турнинг биринчи ўйини эди, давом этамиз. 

«Брайтон»нинг даражаси қойилмақом. Уларни жуда ҳурмат қиламан. Уларда вазиятлар бўлди, бирдан катта таваккал қила бошлашди ва биз бироз чарчагандик.

Ғалаба қозонишга ҳақли эдик. Бу биз хоҳлаган нарса эди», — дея Клоппнинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар