01.04.2024 12:55
3846
Кин: «Ҳоланд 4-дивизион футболчисидек ўйнаяпти»

Рой Кин Эрлинг Ҳоландни 4-дивизион футболчиси деб атади.

«Манчестер Сити» форварди АПЛнинг 30-тури доирасидаги «Арсенал»га (0:0) қарши баҳсда гол уролмади.

«Умуман олганда, унинг ўйин даражаси жуда паст. Фақат бугун эмас. Дарвоза олдида Эрлинг — дунёдаги энг зўри, лекин унинг умумий кўрсаткичи бундай футболчи учун жуда ёмон. У яхшиланиши керак.

У Лига 2 (куч жиҳатидан 4-дивизион) ўйинчисига ўхшайди.  Эрлинг ўйин режаси бўйича ўзини яхшилаши керак ва бу кейинги бир неча йил ичида содир бўлади», — дейди «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ яримҳимоячиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар