«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛ 30-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» (0:0) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Ўйин жуда кескин ўтди. Бугун биз яна бир муҳим қадам ташладик.
«Сити»да таркибни ўзгартириш имконияти бор ва бу уларга катта ёрдам беради. Улар жисмонан жуда кучли, аммо менимча, биз ажойиб ишладик. Энг ёрқин вазиятлар бизда бўлди. Баъзида жуда тажовузкор ўйнадик ва тўпни керакли позицияларга йўналтирдик.
Бизнинг курашимиз ажойиб бўлди — ҳам индивидуал, ҳам жамоавий жиҳатдан. Ҳар бир футболчи ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатиши керак эди. Билишимча, «Сити» охирги марта 2021 йилда Этиҳадда гол ура олмаганди.
Бугун биз жуда қийин синовдан ўтдик. Ғалаба қозонишни хоҳладик. Лекин ютолмаганда, камида мағлуб бўлмаслик керак», — дея «тўпчилар» устозининг сўзларини келтиради ВВС.