31.03.2024 17:39
1472
Теглар
Тухел: «Бавария» «Арсенал»ни енгишга қодир, гарчи ҳозир бунга ишониш қийин бўлса ҳам»

Томас Тухелнинг фикрича, «Бавария» Чемпионлар Лигасида «Арсенал»ни мағлуб эта олади.

Кеча мюнхенликлар Бундеслигада Дортмунднинг «Боруссия»сига (0:2) имкониятни бой бериб, пешқадам «Байер»дан 13 очко ортда қолиб кетишди.

«Биз «Арсенал»ни мағлуб этишга қодирмиз, гарчи ҳозир бунга ишониш қийин бўлса ҳам.

Қисқа вақт ичида турли даражадаги ўйинлар ўтказдик. Ғалаба қозонсак ҳам, бу бизнинг илк қойилмақом қайтишимиз ҳисобланмайди», — деди немис клуби устози. 

«Бавария» ва «Арсенал» ўртасидаги Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг илк ўйини 9 апрел куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар