31.03.2024 09:35
3458
Тухел: «Байер»ни чемпионлик билан табриклайман»

«Бавария» бош мураббийи Томас Тухел Бундеслига 27-турида «Боруссия Д»дан учралган мағлубиятдан (0:2) сўнг жамоаси бу мавсумда Бундеслигада ғолиб бўла олмаслигини тан олди.

Чемпионат тугашига 7 тур қолганида Мюнхен клуби «Байер»дан 13 очкога ортда қолмоқда. 

«Байер»ни табриклайман.
Умуман олганда, бу ўйин энг юқори даражада эмас, ўртача бўлди. Афсуски, бизга тезлик ва иштиёқ етишмади.

Охирги ҳафталарда ортиқ бу даражага тушмаймиз, бу тарзда ўйинни бериб қўймаймиз деб ўйлагандик. Бизда бутунлай бошқача режалар бор эди, лекин уларни амалга ошира олмадик.

Етарлича босимсиз, керакли интенсивликсиз ўйнадик. Кўзимизда учқун йўқ эди», — деди Тухел.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар