31.03.2024 13:50
2514
Теглар
ПСВнинг Эредивизидаги 14 ойлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди

Нидерландия чемпионати 27-турида ПСВ меҳмонда «НЕК Неймеген»га имкониятни бой берди — 1:3.

Натижада Эйндховен клубининг 42 ўйинлик мағлубиятсиз серияси барҳам топди. 

Жамоа сўнгги бор ички чемпионатда ўтган йили 24 январда «Эммен»га ютқазганди — 0:1.

ПСВ Эредивизида 27 та турда 72 очко тўплаб, пешқадамлик қилмоқда ва энг яқин таъқибчиси «Фейеноорд»ни 10 очкога ортда қолдирмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар