31.03.2024 09:36
1319
Левандовски «Реал» билан ўйингача сариқ карточкалардан «тозаланиб олди»

Роберт Левандовски «Реал» билан ўйин учун дисквалификация хавфидан қутулди. 

Ла Лиганинг 30-турида «Барселона» ўз майдонида «Лас-Пальмас»ни мағлуб этди (1:0).

Каталонияликлар ҳужумчиси Роберт Левандовски 81-дақиқада алмаштирилаётган вақтда сариқ карточка олди. Полшалик футболчи майдонни тарк этмади ва ҳакам Матео Бускетс унга сариқ карточка бермагунча, унга қараб турди.

Левандовски учун бу чемпионатдаги бешинчи сариқ бўлди. Энди у «Кадис»га қарши кейинги баҳсни ўтказиб юборади ва «Реал» билан ўйинда майдонга туша олади. 

«Барселона» Ла Лигада 67 очко билан 2-ўринда бормоқда ва бир ўйини кам «Реал»дан 5 очко ортда қолмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар