«Барселона» бош мураббийи Хави Ла Лига 30-туридан ўрин олган «Лас-Палмас»га (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Натижанинг ўзи мен учун етарли эмас. Бизда гол уриш учун яққол вазиятлар бўлди, барча саволларни олиб ташлашимиз мумкин эди.
Четлатиш ўйинни осонлаштирди. Имкониятлар яратдик, менимча, битта гол етарли эмас. Қулайроқ ғалабага ҳақли эдик. Аммо бутун мавсумимизни шундай тасвирлашимиз мумкин: ишончли ғалабаларни қўлга киритиш биз учун қийин.
Бугунги таркиб борасида шубҳаларим бор эди. Лекин кейин бизга маълум бўлдики, бундай баҳсда бизга Жоау Феликснинг иқтидори, унинг сўнгги узатмаси керак. Голимиз шундай туғилди. Рафиняга ажойиб пас ва яхши зарба. Ажойиб гол.
Рақиблар камчиликда қолганидан кейин ҳам гол уриш имкониятига эга бўлишди. Агар бироз самаралироқ бўлганимизда, ишончлироқ ғалаба қозонган бўлардик.
«Реал» билан чемпионлик учун курашмоқчимиз, аммо бу ўзимизга боғлиқ эмас. Аввал «Кадис»ни мағлуб этишимиз керак ва бу қийин бўлади. Бизни «жанг» кутмоқда», — дея каталонияликлар устозининг сўзларини келтиради Marca.