31.03.2024 22:26
9869
Теглар
АПЛ. «Арсенал» 8 йиллик танаффусдан сўнг «Этиҳад»да очко олди

Англия чемпионатининг 30-туридан ўрин олган марказий ўйинда «Манчестер Сити» «Арсенал»ни қабул қилди. Тенг курашлар остида ўтган беллашувда ҳисоб очилмади. 

Шу тариқа «тўпчилар» 2016 йилдан сўнг илк бор «Этиҳад»дан очко билан қайтишди. У вақтда Манчестер клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола эмасди. 

Тур якунига кўра «Арсенал» (65) пешқадамликни «Ливерпул»га (67) бой бериб, 2-ўринга тушди. «Сити» (64) 3-поғонада қолди.

АПЛ. 30-тур
Манчестер Сити — Арсенал 0:0
31 март, «Этиҳад»

Манчестер Сити – Ортега, Аканжи, Аке (Люис, 27), Диаш, Гвардиол, Бернарду Силва, Фоден (Доку, 61), Ковачич (Грилиш, 61), де Брюйне, Родри, Ҳоланд.
Арсенал – Райя, Уайт, Габриэл, Салиба, Кивиор (Томиясу, 66), Жоржинио (Парти, 66), Эдегор, Райс, Ҳавертц, Сака (Мартинелли, 78), Габриэл Жезус (Троссар, 72).
Огоҳлантиришлар: Жезус (67), Райя (79).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар