30.03.2024 00:49
769
Теглар
Винисиус Левандовскини ортда қолдириб, Ла Лигада март ойининг энг яхши ўйинчиси деб топилди

Ла Лига расмий сайти март ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхши ўйинчиси номини эълон қилди.

Унга кўра, «Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор Испания чемпионатида март ойининг тенгсиз ўйинчиси деб топилди. Бразилиялик вингер март ойида 3 ўйинда 5та гол муаллифига айланди. У «Валенсия» (2та гол), «Селта» (1) ва «Осасуна»га (2) қарши баҳсларда гол урди.

Винисиус овоз бериш жараёнида Роберт Левандовски («Барселона»), Браис Мендес («Реал Соседад»), Александр Серлот («Вильярреал») ва Горка Гурусета («Атлетик») сингари даъвогарларни ортда қолдирди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар