30.03.2024 21:09
1407
Теглар
Суперлига. «Пахтакор» ўз майдонида «Сўғдиёна»га ютқазди, Абдураҳмонов ҳет-трик қилди

Суперлига 4-тури доирасида шанба кунги иккинчи учрашув якунига етди.

«Пахтакор» ўз майдонида «Сўғдиёна»ни қабул қилиб, кутилмаганда мағлуб бўлди. Жиззахликлардан Шоҳрухбек Абдураҳмоновнинг ҳет-триги Иван Бошкович шогирдларига мавсумдаги биринчи ғалабани келтирди. Мезбонлардан Абдуманнопов ва Холматов гол муаллифига айланишди.

Шу тариқа, «Пахтакор» мавсумда кетма-кет иккинчи мағлубиятни тан олди ва 4 очко билан 9-ўринда бормоқда. «Сўғдиёна» эса 5 очко билан 8-ўринда бормоқда.

Суперлига. 4-тур

«Пахтакор» – «Сўғдиёна» - 2:3

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев

VAR: Аскер Нажафалиев

Голлар: Дониёр Абдуманнопов 10, Диёр Холматов 45+3 – Шоҳрухбек Абдураҳмонов 23, 33, 57.

Фойдаланилмаган пеналти – Ш.Абдураҳмонов, 57 (дарвозабон).

«Пахтакор»: 35.Павел Павличенко, 2.Беҳрўз Асқаров (18.Саидумархон Саиднуруллаев, 79), 3.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Диёр Холматов, 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Умар Адҳамзода, 27.Сардор Собирхўжаев, 33.Дониёр Абдуманнопов (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 70), 77.Дилшод Саитов.

«Сўғдиёна»: 27.Милан Митрович, 3.Исломжон Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 7.Муҳаммадсафо Фозилов, 8.Владимир Йовович (11.Зоран Петрович, 80), 10.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 14.Люпчо Дориев (6.Алишер Салимов, 68), 15.Хондамир Мустафоқулов (5.Жасур Ёқубов, 68), 17.Самандар Синдаров (9.Самандар Мавлонқулов, 59), 28.Станислав Андреев (18.Миржалол Абдумуталов, 80), 33.Олег Зотеев.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар