30.03.2024 17:21
1905
«Реал» Алонсонинг «Байер»да қолганини мамнуният билан қабул қилди

«Реал» раҳбарияти Хаби Алонсонинг Германиядаги фаолиятини давом эттиришидан мамнун бўлди.

Relevo хабарига кўра, Мадрид клуби Хаби Алонсонинг яна бир йил «Байер»да қолишга қарор қилгани ҳақидаги хабарни мамнуният билан қабул қилган. Испаниялик мураббийнинг ушбу қарори «Реал»нинг режаларига мос келади. Сабаби, Мадрид клуби 2025 йилда Карло Анчелотти билан хайрлашмоқчи ва унинг ўрнига Леверкузен жамоасидан Хаби Алонсони таклиф этишни режалаштирган.

Аввалроқ, Хаби Алонсога «Бавария» ва «Ливерпул» қизиқиш билдираётгани айтилганди. Томас Тухел ва Юрген Клопп мавсум якунида ўз жамоаси билан хайрлашади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар