30.03.2024 12:33
6851
Неймар «Ал-Ҳилол»дан ўзини «Барселона»га ижарага беришни сўради – Sport.es

 «Ал-Ҳилол» ҳужумчиси Неймар Осиёдан яна Европага қайтишни истамоқда.

Испаниянинг Sport.es нашри хабарига кўра, бразилиялик футболчи «Барселона»га қайтишни истамоқда. Жароҳатдан тикланиш жараёнини ўтказаётган Неймар «Ал-Ҳилол» раҳбариятидан ёзда ўзини «Барселона»га ижарага беришни сўраган. Аммо Ар-Риёд ва Каталония клуби бу масалада музокара ўтказгани йўқ.

Маълумот учун, «Ал-Ҳилол» кетма-кет 29 ўйинда ғалабага эришиб, Саудия Арабистони чемпионатида 68 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Энг яқин таъқибчи «Ан-Наср»ни 12 очкога ортда қолдирмоқда. 

Неймар жорий мавсум клуби сафида 5 ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 3та ассистга эришган. 32 ёшли футболчи жароҳат сабабли узоқ муддатга сафдан чиққан эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар